АҚШда Украинага ваъда қилинган баъзи қуроллар захираси тугаяпти – ОАВ

АҚШда Украинага ваъда қилинган баъзи қуроллар захираси тугаяпти – ОАВ

CNN суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Украинага юбориши мумкин бўлган чекланган миқдорда қурол-яроғ мавжуд.

Хусусан, 155 миллиметр калибрли снарядлар ва Stinger ҳаво мудофаа тизимлари захиралари хавотир уйғотяпти.

Телеканалнинг бошқа суҳбатдошлари Қўшма Штатларда қўшимча қурол тизимлари, жумладан HARM антирадар ракеталари, GMLRS реактив ракеталари ва танкга қарши Javelin ракеталарини ишлаб чиқариш ҳолатидан хавотир билдирди.

Баъзи америкалик расмийлар Вашингтон ҳеч қачон ўз тайёргарлигини хавф остига қўймаслигини ва ҳар бир партия қуролнинг мамлакатнинг стратегик захиралари ва ҳарбий режаларига таъсири баҳоланишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!