АҚШда цирк туяси билан боғлиқ воқеа оқибатида 7 киши жабрланди (видео)

АҚШда цирк туяси билан боғлиқ воқеа оқибатида 7 киши жабрланди (видео)

АҚШда цирк туяси билан боғлиқ нохуш воқеа оқибатида 7 киши жабрланди. Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди.  

Телеканал ушбу воқеа видеосини эълон қилган. Видеода назоратдан чиққан туя саҳнадан трибуналар томон югураётганини кўриш мумкин. Бунда туя устидаги циркчи аёл оёғи эгар-жабдуқда чувалашиб қолгани сабабли ундан сакрай ололмаган. Цирк ходимлари жониворни тинчлантиришга эришишган.

Телеканалнинг маълум қилиишича, воқеа оқибатида 6 нафар ёш бола ва бир нафар катта ёшли одамга тиббий ёрдам керак бўлган. Ҳеч ким жиддий жабрланмаган. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!