АҚШнинг Техас штатида кичик хусусий самолёт автомобил тураргоҳига қулади. Ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.
Fox News хабар беришича, фалокат 12 октябр куни Хикс аэродроми яқинида рўй берган. Самолёт енгил ва юк автомобиллари тўхтаб турган майдонга қулаган. Воқеа жойидан икки нафар шахснинг жасади топилган, жабрланганлар сони ҳозирча аниқланмаган. Терговчилар воқеа жойига етиб келган ва атрофдаги йўл вақтинча ёпилган.
Самолёт бортида нечта киши бўлгани ҳозирча маълум эмас. Ҳозирда АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ҳамда Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши фалокат сабабларини ўрганмоқда.
Бундан аввал, 11 октябр куни Калифорниядаги шунга ўхшаш ҳолатда вертолёт парвоз вақтида бошқарувни йўқотиб қулаган ва 5 киши жароҳатланган эди. Гувоҳлар маълумотига кўра, вертолёт бир неча дақиқа осмонда айланиб юриб, сўнг ерга тушиб урилган.
Сентябр ойида Миннесота штатидаги Airlake аэропорти яқинида Robinson R66 вертолёти қулаган ва ёнув натижасида бортидаги барча ҳалок бўлган. Шунингдек, апрел ойида Ню-Йорк яқинидаги Жерси-Сити шаҳридаги вертолёт фалокатида олти киши, жумладан Испаниялик бизнесмен ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.