АҚШда қурол-яроғ сотиб олиш даражаси ошди

АҚШда қурол-яроғ сотиб олиш даражаси ошди

АҚШда 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 60 фоиз кўпроқ қурол сотилган, деб хабар берди “Business Insider”.

Таъкидланишича, йил давомида 21 миллион дона ўқотар қурол сотилган.

Нашрнинг маълум қилишича, “қизиқиш”нинг бундай ўсишига коронавирус, шунингдек, АҚШда сўнгги пайтларда “Black Lives Matter”  ҳаракати билан боғлиқ норозилик намойишлари ҳамда президентлик сайловлари таъсир кўрсатган.

"Ноаниқлик ва ҳаяжон тўлқинлари ўқотар қуролга бўлган талабни кучайтирмоқда", дейди “Small Arms Analytics and Forecasting” бош иқтисодчиси Юрген Брауэ.

Мутахассисларнинг фикрича пандемия бошланган март ойидан ёзгача АҚШ қурол дўконларида сезиларли даражада етишмовчилик юзага келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!