АҚШда палеонтологлар Ердаги биринчи калтакесакларнинг изларини топди

АҚШда палеонтологлар Ердаги биринчи калтакесакларнинг изларини топди

Олимлар АҚШдаги Катта каньон қояларида тахминан 310 миллион йил аввал бўлажак Шимолий Америка ҳудудида яшаган сайёрадаги биринчи рептилияларнинг изларини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Топилган излар ёнма-ён юрган иккита ҳайвонникига ўхшайди. На замонавий, на қадимий репитилиялар бундай ҳаракатланган. Аслида, бу ён томога юрган битта калтакесакнинг изи бўлган.

Барча динозаврлар бундан 240 миллион йил аввал Триас даврида, Ерда барча йирик калтакесаклар ҳукмронлик қилган Пермь даври ниҳоясига етгач, пайдо бўлган. Ердаги энг омадли ҳайвонлар бўлиш учун динозаврларга асосий рақобатчилар ўша вақтда улкан ўлчамларга эга бўлган ҳамда сув ва қуруқликда бирдек яшаган тимсоҳлар бўлган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!