Вашингтонда чиқиш қилиши режалаштирилган президент Доналд Трамп ўзининг узун нутқи билан иссиқдан қўрқмаслигини намойиш этишга ваъда берган.
Байрам кунининг бошида вице-президент Жей Ди Вэнс сўзга чиқди. Нью-Йорк яқинида лангар ташлаган ҳарбий кема палубасида Вэнс шундай деди: "Бугун биз келажакка қўрқувсиз боқиб, АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини нишонламоқдамиз. Биз эркин инсонлар эриша оладиган ютуқларнинг 250 йиллигини нишонлаяпмиз. Америка буюклигининг навбатдаги 250 йиллигини яратиш учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак".
Вашингтон осмонида қуёш ботгунига қадар ҳар соатда ҳарбий ҳарбий самолётлар учиб ўтмоқда. Ушбу авиапарад иштирокчиларидан бири президентнинг янги Аир Форcе Оне самолёти бўлади. Потомак дарёсидаги баржалардан Вашингтон осмонига юз минглаб мушаклар учирилади, бу мушакбозлик Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутилмоқда.
Аммо жазирама иссиқ ҳам рекордлар ўрнатишга интилмоқда. Синоптикларнинг таъкидлашича, Вашингтон ва шарқий қирғоқдаги бошқа кўплаб шаҳарларда кундузи ҳаво ҳарорати 38 даражагача исиши кутилмоқда, юқори намликни ҳисобга олганда, бу иссиқлик 45 даража каби сезилади. Шу сабабли бир неча жойларда байрам тадбирларига жиддий ўзгартиришлар киритилди. 250 йил олдин АҚШ Мустақиллик декларацияси имзоланган Филаделфия ҳам шундай шаҳарлар қаторига киради. Колорадо штатида эса ўрмон ёнғинлари туфайли феерверклар дастури қисқартирилди.
Байрам тадбирларида чиқиш қилувчи санъаткорлар рўйхатига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Уларнинг кўпчилиги Доналд Трамп сиёсатига қарши бўлгани сабабли маросимларда қатнашишдан бош тортди. Президент номига билдирилган янги танқидлар унинг кеча Рашмор тоғидаги ёдгорликда сўзлаган нутқида “коммунистик таҳдид” ва унинг “Америка ғояларига мос келмайдиган ғоялар билан суғорилган муҳожирлар” ҳақида гапирганидан сўнг пайдо бўлди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
FIFAнинг расмий чипталарни қайта сотиш платформасида финал учрашуви учун чипталар нархи 7 440 АҚШ долларидан бошланган. Энг қиммат таклиф эса 11 499 998 АҚШ долларига етган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.