АҚШда лотерея ғолибининг 10 миллион долларлик чиптаси ўғирлаб кетилди

АҚШда лотерея ғолибининг 10 миллион долларлик чиптаси ўғирлаб кетилди

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи эркак лотереяда ютуққа эга бўлганидан кейин бу ҳақда қўшнисига мақтанган. Бироқ у лотерея ташкилотчиларининг офисига ютуқни олиш учун келганда, унга ҳеч нарса ютмаганлиги айтилган, деб ёзмоқда РИА Новости .

Эркак унинг чиптаси 10 минг доллар олиб келишига ишончи комил бўлган ва ўз қўшнисидан шубҳаланиб, полицияга мурожаат қилган.

Полиция томонидан маълум қилинишича, эркакнинг қўшинларидан бири ҳақиқатан ҳам чиптани алмаштириб қўйган ва ютуқли чиптанинг ютуғини қўлга киритишга уринган. Шу билан бирга, ғолибга тегиши керак бўлган ютуқ 10 минг эмас, балки 10 миллион доллар эканлиги ҳам маълум бўлган.

Чиптани ўғирлаган қўшни пулларни нақдлаштираётган вақтда қўга олинган, пуллар эса уларнинг ҳақиқий эгасига қайтарилган.

Manba: daryo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!