АҚШда коронавирусдан даволаниш қанчага тушади?

АҚШда коронавирусдан даволаниш қанчага тушади?

Коронавирусга чалинган америкаликлар даволаниш учун бир неча ўн минг доллар тўлашларига тўғри келади, деб маълум қилди CNBC.

"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушганлар агарда тиббий суғуртаси йўқ бўлса ёки суғурта компанияси уларга кўрсатилган тиббий хизмат суғуртада кўрсатилмаган деб топса, 42486 доллардан 74310 долларгача тўлашга тайёр туришлари керак", — деб хабар берди CNBC FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таяниб.  

Бунда, мисол учун, олти кунлик даволаниш учун суғурталанмаган беморлар 73 300 доллар атрофида, суғурталанганлар эса 38 220 доллар тўлашларига тўғри келади.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган бўлиб, уларнинг сони Нью-Йорк штатининг ўзида 102863 нафарга етди. Қурбонлар сони эса бир кун ичида 2373 нафардан 2935 нафаргача ортган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!