АҚШда Флоренсия бўрони қурбонлари сони 37 кишига етди.​

АҚШда Флоренсия бўрони қурбонлари сони 37 кишига етди.​

Шимолий ва Жанубий Каролина штатидаги "Флоренсия" бўрони қурбонлари сони 37 кишига етди, дея хабар беради РИА Новости.Фалокат оқибатида 37 киши ҳалок бўлган, улардан иккитаси чақалоқ. "Флоренс" довули жума куни АҚШнинг Атлантик қирғоғига ҳужум қилди ва дарҳол заифлаша бошлади. Энди унинг мақоми бўронга туширилди. Шамол хавфи сезиларли даражада камайди - соатига 75 километрдан ошмайди. Бироқ, кучли сув тошқини хавфи мавжуд. Чунки бўрон катта миқдорда ёғингарчилик олиб келди. Шимолий ва Жанубий Каролина штатининг 27 мингдан зиёд аҳолиси вақтинчалик бошпана топишларига тўғри келади. Юз минглаб инсонлар ёруғликсиз қолди. Тахминан 523 мингта уй ва корхонада электр токи ўчиб қолган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!