АҚШда фаолият юритаётган халқаро тижорат арбитражи мутахассиси Фарангиз Разакова: сунъий интеллект низоларни ҳал этиш тизимини қандай ўзгартирмоқда?
Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.
Ушбу масалалар юзасидан АҚШда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Фарангиз Разакова билан суҳбатлашдик. У Тошкент давлат юридик университетида бакалавр, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистратура босқичини тамомлаган. «Эл-Юрт Умиди» жамғармаси стипендияси асосида Pennsylvania State University’нинг Penn State Law мактабида LL.M. даражасини олган.
Фарангиз Разакова иқтисодий суд амалиёти ва адлия тизимида иш тажрибасига эга. У халқаро тижорат арбитражида махфийлик, халқаро ҳуқуқ, миграция ва низоларни муқобил ҳал этиш масалаларига бағишланган илмий ишлар муаллифи. 2026 йилда Tashkent State University of Law талабалари учун Америка шартнома ҳуқуқида шартномагача бўлган