АҚШда дунёда энг хавфли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди

АҚШда дунёда энг хавфли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди

АҚШда казуар зотли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости Evening Standart нашрига асосан хабар қилди. Бахтсиз ходиса Флорида штатида содир бўлди.

Алачуа округи қутқарув хизматида маълумотига кўра, казуар қуши ўз эгаси 75 ёшли Марвин Ахосага ҳужум қилди. Йиртқич қуш Ахоса тўсатдан йиқилганда унга кучли зарба берди.

Йиртқич қуш фермага олиб жойлаштирилди.

Казуар дунёда энг хавфли қуш сифатида Гиннесс рекордлар Китобига киритилган. Бу қушнинг баландлиги икки метргача бўлиши, оғирлиги эса 60 килога етиши мумкин.

Бу учмайдиган қушлар соатига 50 км тезлашиши мумкин.

Қуш тирноғининг узунлиги 10 смгача бўлиши мумкин. Казуар ўзининг бақувват оёқлари билан жуда оғир зарба бериши мумкин.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!