АҚШда "допингчи" шифокор қўлга олинди. У 10 йилга қамалиши мумкин

АҚШда "допингчи" шифокор қўлга олинди. У 10 йилга қамалиши мумкин

AҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан спортчиларни допинг билан таъминлаганликда гумон қилинган доктор Эрик Лирани ҳибсга олди.

Лира Григорий Родченков номидаги янги антидопинг қонуни асосида ҳибсга олинган биринчи шифокор бўлди. 41 ёшли шифокор 10 йилгача қамоқ жазоси ва 1 миллион долларгача жаримага тортилиши мумкин.

Полиция маълумотларига кўра, камида икки спортчи Лира хизматларидан фойдалангани маълум. Уларнинг исмлари ошкор этилмаган, бироқ катта эҳтимол билан улардан бири Токио Олимпиадасида ўсиш гормони тести ижобий чиққан нигериялик спринтер Блессинг Окагбаредир.

Aйнан EPO ва ўсиш гормонини сотиб олишда Техасда яшовчи ва 2020 йилги ўйинлар арафасида "тақиқ"дан пул ишлашга қарор қилган шифокор айбланмоқда. Шу билан бирга, Лиранинг ўзи нимада айбланаётганини тушунмаслигини айтди. У спорт адвокати ёрдамида ўзининг айбсизлигини исботлашга умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!