АҚШда бир суткада 200 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

АҚШда бир суткада 200 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

АҚШда пандемия бошидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганларнинг кунлик кўрсаткичи 200 мингдан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Охирги 24 соат ичида АҚШда 205 557 та янги ҳолат рўйхатга олинган. 1404 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари бўйича АҚШда 13 137 092 кишида коронавирус қайд этилган. Улардан 4,9 миллиони соғайган бўлса, 265 минг нафари оламдан ўтган.

Бутун дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 61 миллиондан ошган бўлса, 1,4 миллион киши ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозиргача 12 та давлатда COVID-19 қайд этилган беморлар сони 1 миллиондан ошган. АҚШ коронавирус билан касалланиш ҳолати энг кўп қайд этилган давлат бўлиб турибди. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (9,3 миллион) ва Бразилия (6,2 миллион) турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!