АҚШда бензин нархининг рекорд даражада ошишини тўхтатиш чоралари қидирилмоқда

АҚШда бензин нархининг рекорд даражада ошишини тўхтатиш чоралари қидирилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда бензин нархининг рекорд даражада ошишини тўхтатиш учун нефть компанияларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга чақирди.

Жо Байден ExxonMobil, Chevron, BP ва Shell каби компанияларга мактуб йўллади. Улар мамлакатнинг энг йирик нефть етказиб берувчиларидир.

Россия-Украина уруши бошланганидан бери (24 февраль) мамлакатда benzин нархи ўртача 1,70 долларга ошганига эътибор қаратган Байден, Америка халқининг бошидан кечирган молиявий қийинчиликлардан Россия президенти Владимир Путин жавобгар эканини таъкидлади.

Бу жараёнда нефтни қайта ишлаш заводларининг даромади рекорд даражада ошиши жамоатчиликка иқтисодий босимни оширганини таъкидлаган Байден, "Компанияларингиз учун нефть, дизель ёқилғиси ва бошқа нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кўпайтириш бўйича зудлик билан чора кўриш имконияти ҳали ҳам мавжуд",-деди.

Байден тез орада барча федерал ваколатларини нефтни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун сарфлашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    🅐🅡🅓🅐🅜🅘🅡
    Metan qurila😂
    МТС
    Путинни "заправщик" килиб ишга олинг.
    Х
    Бензин хали хеч нарса,якинда галла такчиллиги булса семиз семиз Америкаликлар Байденни узини гамбургерми,чизбургерми ёки хотдогми килиб еб юборишади.Мана Россиянинг халкаро кудрати.
    М.М.Г.
    👍👍👍👍👍
    BOBIR
    кидир байденжон нима факат бизларда кутарилсинми сенлларнихам курайлик кани нима киларкансан нарх навони кандай жиловларкансан агар йулини топсанг бизларгахам айтгин эсингдан чикмасин кари эчки