АҚШда аёл помидор сабабли Burger King ходимларига ташланди

АҚШда аёл помидор сабабли Burger King ходимларига ташланди

АҚШнинг Мичиган штатидан бўлган аёл помидор сабабли Burger King ходимларига ҳужум қилганидан икки ҳафта ўтиб қўлга олинди деб ёзади Forum Daily.

Маълум бўлишича, 34 ёшли Порша Тайлер Мичиган штатининг Ливония шаҳридаги Burger King га кириб, гамбургеридан солиниши керак бўлмаган помидор чиққани учун товон пули тўлашни талаб қилган.

Ходим у билан ҳушмуомалик билан гамбургерни алмаштириб беришни таклиф қилган , дейди Ливония шаҳри полицияси Рон Тайг.

Аёл муроса қилишни хоҳламаган. Burger King ходимлари унга ресторанда овқатланиш учун чегирма таклиф қилишган, бироқ аёл нақд пул кўринишида компенсация талаб қилган.

Кузатув камерасида ёзиб олинган видео лавҳада аёлнинг бақириб, Burger King ходимларини ташланганини кўриш мумкин.

Воқеадан икки ҳафта ўтгач, полиция аёлни қўлга олган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!