АҚШда аввал отишма, кейин намойиш бўлди: ҳаммасига қора танли эркак сабабчи

АҚШда аввал отишма, кейин намойиш бўлди: ҳаммасига қора танли эркак сабабчи

Детройтда номаълум шахс томонидан очилган отишма натижасида камида бир киши ҳалок бўлди. Бу фожиа афро-америкалик Жорж Флойд Миннеаполисда полиция томонидан ушланганидан кейин юзага келган норозилик намойиши пайтида юз берди. Бу ҳақда шанба куни Detroyt News хабар қилди.

Манбага кўра, номаълум шахс машинасидан оломонга қарата ўқ узган, натижада 19 ёшли бола ҳалок бўлган.

Норозилик намойишлари пайтида Детройт полицияси 40 дан ортиқ кишини ҳибсга олди.

AҚШ шаҳарларида оммавий норозилик ва тартибсизликлар интернетда 25 май куни Миннеаполисда Жорж Флойднинг дўконда сохта банкноталар тўлаганликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида видео пайдо бўлгандан кейин бошланди. Миннеаполисда комендантлик соати жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!