АҚШда 40 мингта чизкейкнинг бепул тарқатилиши норозиликлар ва муштлашувлар билан тугади

АҚШда 40 мингта чизкейкнинг бепул тарқатилиши норозиликлар ва муштлашувлар билан тугади

АҚШнинг Cheesecake Factory компанияси декабрь ойининг бошида ўз юбилейи муносабати билан бир кун 40 мингта чизкейкни ресторанлар тармоқларида бепул тарқатди. Бироқ 5 декабрь куни бўлиб ўтган акциялар мижозларнинг норозиликлари, мушталашувлар ва полиция томонидан қўлга олишлар билан тугади, деб ёзмоқда TJournal.

Навбатларга йўл қўймаслик учун компания шарт қўйган: бепул десертни DoorDash хизмати (энг яқин ресторанлардан онлайн тарзда таом буюртма қилиш сервиси) орқали буюртма қилиш керак бўлган. Бироқ икки соатдан кейин чизкейклар тугаган ва Cheesecake Factory муассалари олдида курьерларнинг навбатлари пайдо бўла бошлаган. Бу вақтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари десерт ишлаб чиқарувчининг ёмон хизмат кўрсатаётганидан шикоят қила бошлаган. Баъзи кишилар чизкейклар учун ўзлари бориб навбатга турган.

Хабар берилишича, Арлингтон шаҳридаги ресторанда ўз буюртмасини кутаётган мижозлар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Уларни тинчлантириш учун келган полиция бир кишини қўлга олган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!