АҚШ ёнғин ичида. Қурбонлар сони ортиб боряпти

АҚШ ёнғин ичида. Қурбонлар сони ортиб боряпти

Аввалроқ. АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари давом этаётгани ва қурбонлар сони ортиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун, 15 ноябрь куни Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда штат маҳаллий ҳукумати маълум қилган.
 
Штат шимолида Camp ёнғини давом этяпти. Бьютт округи шерифи Кори Хонининг сўзларига кўра, 56 киши ёнғин қурбонига айланган. 130 нафарга яқин одамнинг қаердалиги ҳамон номаълум.
 
Штат жанубидаги Малибу шаҳри атрофида камида уч нафар одам ҳалок бўлган.
 
Camp ёнғини эгаллаган майдон айни вақтларда 55 минг гектарга етган. Ўт ўчирувчилар шамол тезлиги пасайганидан фойдаланиб, ёнғин ёйилаётган майдонни бироз қисқартиришга муваффақ бўлган. Ёнғиннинг катта қисми етиб бориш қийин бўлган жойларга тўғри келиши таъкидланган.
 
Бьют округи шерифининг сўзларига кўра, чоршанба куни қўшимча 287 нафар қидирувчилар ёрдамга келган. Қидирув ишларида жами 461 нафар одам ва 22 нафар махсус ўргатилган ит иштирок этяпти. Округда ҳалок бўлган 56 нафар кишининг 47 нафарининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинган.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!