АҚШ йил охиригача Россия, Украина, Эрон, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушларни тугатмоқчи

A A A
АҚШ йил охиригача Россия, Украина, Эрон, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушларни тугатмоқчи

Қўшма Штатлар жорий йил охиригача Россия ва Украина, шунингдек, Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳамда Ғазо секторидаги можароларни тартибга солишга умид қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп бошчилигидаги Оқ уйда АҚШ маъмурияти йиғилишида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди.

"Россия, Украина, Эрон, Исроил, ХАМАС - бу уч можаро бўйича ҳафта бўйи йиғилишлар ўтказдик. Уларни шу йил охиригача ҳал қиламиз, деган умиддамиз", — деди у.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Россия-Украина можароси олти ой ичида ҳал этилишига умид қилишини аллақачон айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).