АҚШ янги элчиси Ўзбекистондаги 5 та мақсадини айтди

АҚШ янги элчиси Ўзбекистондаги 5 та мақсадини айтди

ҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблум ўзбек журналистлари билан учрашаркан, Ўзбекистондаги фаолиятини 5 та муҳим мақсаддан бошлашини айтган, дейди "ZedNews".

1-мақсад: Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш. Бу нафақат Афғонистон, балки бузғунчи экстремизм, трансмиллий жиноят, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа хатарларга қарши курашда ҳамкорлик қилишни ҳам англатади. Бу ҳафта Мудофаа вазири Қурбонов АҚШга сафар қилиб, Вашингтонгда АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи жаноб Эспер билан учрашади.

2-мақсад: элчи Ўзбекистон ҳукумати бошлаган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни имкон қадар кўпроқ қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар маълум бир соҳаларда, масалан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида фойдали тажриба ва билим таклиф этиши мумкин.

3-мақсад: инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттириш. Бунда ифода, уюшиш ва дин эркинлиги ёқланади. Келаси ҳафта Вашингтонгда ўтадиган халқаро диний эркинликка оид вазирлар даражасидаги учрашувда Ўзбекистондан ҳам катта делегацияси қатнашади.

4-мақсад: элчи АҚШ ва Ўзбекистон ватандошлари ўртасида яқин алоқалар ўрнатилишини хоҳлайди. "Шундай қилсак, келгуси ўн йилликларда икки буюк халқларимиз ўртасидаги муносабат равнақ топиши учун алоқалар тармоғини барпо этамиз", дейди элчи.

5-мақсад: Розенблум АҚШ компаниялари Ўзбекистонда ўз маҳсулот ва сервисларини сотиш ҳамда фойдали инвестиция киритиш имкониятидан тўлиқ фойдаланишларини истайди. 

Элчининг айтишича, америкалик компаниялар инсон капиталига сармоя киритади. Бу эса сармоялар ичида энг яхшисидир, чунки ундан Ўзбекистон узоқ йиллар давомида фойда кўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!