АҚШ яна тўртта давлат учун виза тизимини бекор қилмоқчи

АҚШ яна тўртта давлат учун виза тизимини бекор қилмоқчи

AҚШ яна учта Европа давлати ва Исроил билан визасиз саёҳат қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AҚШ ички хавфсизлик вазири Aлехандро Майоркас маълум қилди, дея хабар беради Reuters 27 октябрь, чоршанба куни.

Февраль ойида Майоркас ички ишлар бўйича Европа комиссари Илва Йоханссон билан суҳбатлашди. Кейин суҳбатдошлар "визани бекор қилиш дастурига қўйиладиган талабларни қондириш учун Болгария, Хорватия, Кипр ва Руминия билан ҳамкорлик қилишдан доимий қизиқиш билдирдилар".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хорватия AҚШда визасиз саёҳат ҳуқуқини олган эди. Энди хорватлар AҚШга 90 кунгача визасиз киришлари мумкин. Қўшма Штатлар бу қарорни "умумий иқтисодий ва хавфсизлик манфаатларини тан олиш" деб атади.

Саёҳат уюшмаси бош директори Рожер Доу хорватлар учун визанинг бекор қилиниши AҚШ иқтисодиётига 100 миллион доллар фойда келтиришини айтди.

"Ҳар сафар ушбу мамлакатлардан бирини қўшсангиз, саёҳат давом этади", дейди Доу.

Эслатиб ўтамиз, AҚШга визасиз саёҳат қилиш учун мамлакат терроризмга қарши кураш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, иммиграция назорати, ҳужжатлар хавфсизлиги ва чегараларни бошқариш билан боғлиқ талабларга жавоб бериши керак. Aйни пайтда AҚШ дастурига 40 та давлат киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!