АҚШ ва Туркия Россиянинг қуроли туфайли жанжаллашмоқда

АҚШ ва Туркия Россиянинг қуроли туфайли жанжаллашмоқда

Анқара Американинг F-35 қирувчи самолётларидан воз кечмоқчи. Вашингтон унга таҳдид қилмоқда.

Туркия Россиянинг С-400 ракета комплексларини харид қилаётгани учун, АҚШ ултиматум қўйди. Йил охиригача Туркия F-35 ёки С-400 олади, бир вақтнинг ўзида икковини ололмайди , АҚШ сенаторлари The New York Times даги мақолада шундай таъкид билан чиқишди. Республикачилар ва демократлар бир овоздан: Туркия Россиянинг қуролидан воз кечиши керак, акс ҳолда қаттиқ санксиядар остида қолади ва унинг иқтисодига жиддий зарар етади , дея таъкидлашмоқда.

Туркия Шимолий-Атлантик иттифоқнинг аъзоси. Унинг талабларига кўра барча қуролланиш тизимлари ягона стандартга бўйсуниши керак. Бундан ташқари агар Анқара, ҳам С-400 ҳам F-35 га эга бўлса, Россия Американинг бешинчи авлод қирувчи самолётларини аниқлашни ўрганиб олади. АҚШ айнан шундан ҳавотирланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!