АҚШ ва НАТО Россияни Украина билан уруштирмоқчи — ОАВ

АҚШ ва НАТО Россияни Украина билан уруштирмоқчи — ОАВ

AҚШ ва НAТО Москва ҳамда Киев ўртасида уруш қўзғатиш мақсадида Россия билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни тўхтатмоқчи, деб ёзади Myśl Polska.

Муаллиф Россиянинг Ғарб вакиллари муносабатини ҳисобга олган ҳолда улар билан учрашишда давом этиши мантиқийми, деб сўрайди. “Музокаралардан ҳеч нарса чиқмаслигига ишонамиз, чунки AҚШ ва унинг яратувчиси НAТО аниқ можарони кучайтиришга интилмоқда”, — деб ёзади газета.
Мақолада айтилишича, Вашингтон Москвани ўзи қатнашмоқчи бўлмаган урушга тортмоқчи.

"Улар (AҚШ раҳбарияти. - Таҳр.) ядро урушини хоҳламайдилар, чунки унда ғолиблар бўлмайди. Уларга Украинадаги уруш керак ва улар Россияни унга тортмоқчи", - дея таъкидлайди газета.

Газета AҚШ ва НAТОнинг позициясини қулай деб атайди, чунки уларнинг фуқаролари жанговар ҳаракатлардан азият чекмайди. Aммо нашр фаразий жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда поляклар ҳам урушга тортилишини истисно этмайди.

“Ҳақиқий шайтоний режа умумий диний, маданий ва асосан этник илдизларга эга бўлган рус ва украин халқлари вакиллари кенг кўламли можарода бир-бирини ўлдирадиган вазиятни яратишни ўз ичига олади”, — дея хулоса қилади газета.

Бир кун олдин Брюсселда Россия-НAТО кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган бўлса, ундан олдин, душанба куни Женевада Россия ва AҚШ делегациялари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Кремл блокнинг посцовет давлатлари билан ҳарбий ҳамкорлигини тўхтатиш, улар ҳудудида базалар ташкил этишдан воз кечиш, Россия чегараси яқинида зарба берувчи қуролларни жойлаштиришни чеклаш, Aмерика ядро қуролларини Европадан олиб чиқиш ва НAТО шарқ томон кенгаймаслигига кафолат беришни талаб қилмоқда.

Музокаралар бошланишидан олдин ҳам Вашингтон Москва таклиф қилган айрим фикрларни номақбул деб атади. Россия бу ҳужжатлар ултиматум эмаслигини, бироқ, айниқса босим остида бир томонлама ён босмаслигини таъкидлади.

Ғарб сиёсатчилари сўнгги ойларда Россия Украина билан чегарада қўшин тўплаганини таъкидламоқда. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, қуролли кучлар давлат ҳудудида ҳаракатланмоқда - бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги керак. Москванинг таъкидлашича, “Россия агрессияси” ҳақидаги баёнотлар чегара ҳудудларида НAТО контингентини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!