АҚШ ва Жанубий Корея КХДР билан ярашиш учун йирик ҳарбий машқларда иштирок этишдан бош тортди

АҚШ ва Жанубий Корея КХДР билан ярашиш учун йирик ҳарбий машқларда иштирок этишдан бош тортди

АҚШ ва Жанубий Корея қўмондонлари ҳамкорликда йирик Vigilant Ace ҳарбий машғулотларни ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Пентагон вакили Дана Уайтнинг сўзларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, томонлар Шимолий Кореядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича дипломатик ҳаракатларга халақит бермаслик учун шундай қарорга келган.

Vigilant Ace – бу ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар. Ўтган йили бундай машқлар декабрь ойида ўтказилган эди. Машғулотларда АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кcуҳлари иштирок этган эди.

2018 йилнинг июнь ойида Пентагон ҳар йили ўтказиладиган Freedom Guardian АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари бекор қилинганини маълум қилган эди. Бу ҳаракат Корея ярим оролидаги вазиятни кескинлаштирмаслик мақсадида амалга оширилган эди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!