Қўшма Штатлар ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари Ҳормуз бўғози устидан божлар, тўловлар ёки назоратни жорий этишга қаратилган ҳар қандай уринишларни рад этишди.
Бу ҳақда АҚШ ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари вазирлар учрашувидан кейинги қўшма баёнотда айтилган.
Томонлар Ҳормуз бўғози орқали эркин ва тўсиқсиз кема қатнови минтақавий ва глобал хавфсизликнинг калити эканлигини таъкидладилар.
Вазирлар бўғоздан ўтиш учун божлар ёки тўловларни жорий этишга қаратилган ҳар қандай уринишлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини ва транзит эркинлиги принципи халқаро ҳуқуқ билан кафолатланиши кераклигини таъкидладилар.
Ҳужжатда шунингдек, минтақадаги кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва музокараларда дипломатик суръатни сақлаб қолиш муҳимлиги, жумладан, АҚШ ва Эрон ўртасида бир нечта давлатлар воситачилигида эришилган келишувлар қайд этилган.
Вазирлар Яқин Шарқда, жумладан, Сурия, Ливан ва Ғазо секторидаги хавфсизлик масалаларида барқарорликни таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар ва минтақадаги давлатларнинг суверенитетини мустаҳкамлаш ва нодавлат қуролли гуруҳларнинг таъсирини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватладилар.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс раҳбарлари учрашувларида асосий эътибор тинчликка эмас, уруш ва қайта қуролланиш масалаларига қаратилганини билдирди.
Одамлар ўлими билан якунланган якунланган 48 та ҳолатда асосий сабаб тақиқланган жойларда сузиш ва ота-оналарнинг болалар устидан етарлича назорат қилмаслиги сабаб бўлган.