AҚШ ва Европа Украинадан буғдой ва маккажўхори экспорт қилиш йўлларини қидирмоқда

AҚШ ва Европа Украинадан буғдой ва маккажўхори экспорт қилиш йўлларини қидирмоқда

AҚШ расмийлари европалик ҳамкорлар билан биргаликда Украинадан жаҳон бозорларига етказиб бериш учун мўлжалланган буғдой ва маккажўхори экспорти йўналишларини ишлаб чиқмоқда, деб хабар бермоқда CNN манбаларга таяниб.

Манбаларга кўра, Вашингтон ва Европа пойтахтлари расмийлари темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари каби "кенг имкониятларни" ўрганмоқда. Манбалар таъкидлаганидек, сценарийлар "Россия позициясини ҳисобга олмаган ҳолда" ишлаб чиқилмоқда.

Бу масала чоршанба ва пайшанба кунлари Нью-Йоркда AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида бўлиб ўтадиган вазирлар муҳокамаларида асосий масалалардан бири бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, телеканал манбаларидан бири “ҳар қандай келишувга эришиш учун ҳали узоқ йўл” эканлигини таъкидлади.

Aввалроқ БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Томсон Пири Украинадаги вазият озиқ-овқат нархининг ошиши ва дунёда очарчиликка олиб келиши мумкинлигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!