АҚШ ўзбекистонликларнинг виза учун берган аризаларининг 47 фоизини рад этди

АҚШ ўзбекистонликларнинг виза учун берган аризаларининг 47 фоизини рад этди

2022 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47,04 фоизига «Б» тоифали визалар (сайёҳлик ва бизнес визалари) беришни рад этган.

Бу ўзбекистонликларнинг 45,98 фоизига виза берилмаган 2021 йилдаги рақамларга қараганда ёмонроқ кўрсаткич, аммо пандемия бошланган 2020 йил (74,14 фоиз) ва 2019 йил йилдагидан (68,06 фоиз) яхшироқ ҳисобланади.

2022 йил якунига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида Ўзбекистон визани рад этиш бўйича Тожикистондан кейин иккинчи ўринда қайд этилди. Тожикистонда 57% ҳолатда рухсатнома берилмаган.

Қирғизистонда рад этишлар улуши 37,85 фоизни, Қозоғистонда 44,02 фоизни, Туркманистонда эса 35,69 фоизни ташкил этди.

МДҲнинг бошқа давлатларида эса визалар камроқ рад этилган: Озарбайжонда — 23,54%, Беларусда — 26,05%, Россияда — 26,18%, Арманистонда — 37,87%, Украинада — 41,27% (ўтган йили 15,15% эди).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!