АҚШ Ўзбекистон билан терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи — ОАВ

АҚШ Ўзбекистон билан терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи — ОАВ

Пентагон расмийлари шу ойда Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилади, дея хабар беради Politico нашри АҚШ армиясининг режалари билан таниш конгрессдаги манбаларга таяниб.

«Пентагон расмийлари шу ой Ўзбекистонга амалдаги хавфсизлик бўйича ҳамкорлик ишларини муҳокама қилиш учун ташриф буюришади. Кун тартибидаги энг муҳим масала „горизонт орти“ терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилиш бўлади. Бу АҚШ армиясининг кузатувини ва Афғонистондаги мўлжалларга зарба беришини енгиллаштиради», — дейилади хабарда.

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Август Плфюгер ушбу минтақада бундай дўстга эга бўлиш тактик ва стратегик жиҳатдан муҳимлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетгач, Америка ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг ўрни мустаҳкамлашгани айтилмоқда. Бунда мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасининг тизимли фаолияти эътироф этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!