АҚШ украиналиклар ҳибсга олиниши муносабати билан Россияга «азоб-уқубат ва оқибатлар» ваъда қилди

АҚШ украиналиклар ҳибсга олиниши муносабати билан Россияга «азоб-уқубат ва оқибатлар» ваъда қилди

АҚШ Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, яқин вақт ичида Керч бўғозида ушланган Украина ҳарбий-денгиз кучлари денгизчилари озод қилинмаса, Россия «азоб-уқубат ва оқибатларга» дуч келади. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар бермоқда.

«Биз россияликлар экипажни озод қилишлари зарурлиги тўғрисидаги хабарни қабул қилиб олишларини хоҳлаймиз, акс ҳолда оқибатлар бўлади ҳамда азоб-уқубат вақт ўтиши сайин фақат кучайиб боради», - дея маълум қилди Америка ташқи сиёсат идораси вакили.

Унинг таъкидлашича, Америка раҳбарияти Украина кемалари қўлга олинганига кўз юмиб туришни режалаштирмаяпти ҳамда бу огоҳлантириш Россияга «тажовузкор хатти-ҳаракатлари»га жавобан доимий хабар саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Россияга қарши «энг яхши санкция»ни маълум қилганди.

«Биз «Шимолий оқим - 2»ни тўхтатиш кераклиги ҳақида гапиргандик. Айнан шу Россияга қарши энг яхши санкция бўлади», - деди Павел Климкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!