АҚШ Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беради
Пентагон Украинага яна 820 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Пакетга иккита NASAMS зенит-ракета мажмуаси ва HIMARS артиллерия ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради.
Пакет шунингдек, HIMARS кўп учирувчи ракета тизими учун қўшимча ўқ-дориларни, 155 мм артиллерия учун 150 000 та ўқ-дориларни ва 4 та қўшимча қарши артиллерия радарларини ўз ичига олади.
Пентагон, шунингдек, Норвегиянинг Украинани ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан таъминлашдаги ролини қайд этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).