АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш ҳақида қарор қабул қилди

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш ҳақида қарор қабул қилди

АҚШ сенати Пентагонга Украинага тақдим этилаётган ҳарбий ёрдамни оширишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ФАН Украинанинг АҚШдаги элчихонасига асосан хабар бермоқда.

Пентагон томонидан тақдим этилган 2019 йилга мўлжалланган бюджет маблағлари лойиҳасига мувофиқ, Америка томони Украинага йўналтирилувчи ҳарбий ёрдамни 250 млн долларгача оширишни режалаштирмоқда.

Украиналик дипломатларнинг таъкидлашича, бу маблағлар ҳарбий машқларни ташкил этиш ва ўтказиш, ҳарбий жиҳозларни тақдим этиш, шунингдек, мамлакат қуролли кучлари учун аввал берилган товарларни ўзгартиришга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!