АҚШ Украинага 150 км узоқликгача учадиган ракеталар топширади — Reuters

A A A
АҚШ Украинага 150 км узоқликгача учадиган ракеталар топширади — Reuters

Reuters агентлиги АҚШ раҳбариятидаги хабардор манбаларга таяниб, АҚШ яқин вақт ичида Украинага 150 кмгача учадиган ракеталарни ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди. АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамининг янги пакети юқори аниқликда нишонга олувчи Ground Launched Small Diameter Bomb (GLSDB) ракеталарини ўз ичига олади.

АҚШ ва Швеция томонидан ишлаб чиқилган бу ракеталар HIMARS қурилмаларидан учирилади ва ўнлаб километр масофадаги ҳаракатланувчи нишонларга зарба бера олади.

Шу пайтгача америкаликлар ва бошқа иттифоқчилар Украина армиясига етказиб берган ракеталарнинг учиш масофаси 80 километрдан бир оз кўпроқ эди.

Шунингдек, Reuters хабарига кўра, АҚШ шу ҳафтада 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилади.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!