АҚШ Украина энергетика тизимини таъмирлаш учун 125 миллион доллар ажратади

АҚШ Украина энергетика тизимини таъмирлаш учун 125 миллион доллар ажратади

АP агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда бугун USAID агентлиги (Халқаро тараққиёт агентлиги) раҳбари Саманта Пауэр маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, маблағлар Украина шаҳарларининг сув ва иссиқлик таъминоти тизимлари учун ускуналар, газ турбиналари, трансформаторлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олишга йўналтирилади.

Саманта Пауэрнинг таъкидлашича, бу маблағлар 2022 йил декабрида АҚШ Конгресси томонидан маъқулланган Украинага ёрдам миқдорига қўшимча равишда ажратилади.

Охирги маълумотларга кўра, Россиянинг Украина инфратузилмасига бир қатор зарбаларидан сўнг мамлакат зарур бўлган электр энергиясининг тўртдан бир қисминигина ишлаб чиқара олади. Шунга қарамай, бугун ёзади «Украина правда»си, Киев ва Одесса жадвалга кўра, эртадан бошлаб электр таъминотидаги фавқулодда узилишлардан режалаштирилганига қайтиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!