АҚШ Уитткофф ва Кушнернинг ташрифи давомида Украина ва Россияни ўзаро ҳужумларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Уитткофф ва Кушнернинг ташрифи давомида Украина ва Россияни ўзаро ҳужумларни тўхтатишга чақирди

Қўшма Штатлар Украина ва Россиядан АҚШнинг махсус элчиси Стив Уитткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевга ташрифлари давомида ўзаро ҳужумларни тўхтатишни сўради.

Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Газетанинг таъкидлашича, Вашингтон Киевдан Уитткофф ва Кушнернинг ташрифи давомида Москва ва энергетика иншоотларига дрон ҳужумларини вақтинча тўхтатишни талаб қилмоқда. Россия делегация ташрифи давомида Киевдаги нишонларга зарба беришдан тийилиши кутилмоқда.

Газета шунингдек, Америка делегатлари Россия президенти Владимир Путин ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийга можароларни ҳал қилиш бўйича янги таклифларни тақдим этишни режалаштираётгани ёки қилмаслиги ҳозирча номаълумлигини таъкидлайди. The New York Timesнинг фикрича, уларнинг мақÑ