АҚШ томонидан ажратилган 40 миллиард долларнинг атиги 15 фоизини Украина олади

АҚШ томонидан ажратилган 40 миллиард долларнинг атиги 15 фоизини Украина олади

Бу ҳақда Россия Федерацияси Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ёзган.

Умумий сумманинг 35 фоизи АҚШ қуролли кучларини молиялаштиришга, 45,2 фоизи “бошқа давлатларга”, яна 4,8 фоизи қочқинларга ёрдам ва дипломатик масалаларга сарфланади, деди Володин.

"Аммо украиналиклар қарзни тўлашлари керак. Қўшма Штатларда эса Киев келажакда давлат қарзига мустақил хизмат кўрсата олмаслигини аллақачон айтишмоқда. Айнан шу сабабдан сўнгги ресурслар Украинадан олинади, худди бугунги ғалла каби, - деди Володин.

Вашингтон ва Брюссел Украинага ҳақиқатан ҳам ёрдам бермоқчи эмас, дейди Давлат Думаси спикери.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!