АҚШ соҳилларига хавф солаётган довул фазодан қандай кўринади?

АҚШ соҳилларига хавф солаётган довул фазодан қандай кўринади?

АҚШнинг жануби-шарқий штатларига иккинчи даражали довул хавф соляпти. Даҳшатли табиий офат Флорида, Шимолий ва Жанубий Каролина соҳилларига яқинлашиб келяпти.
 
АҚШ соҳилларига яқинлашиб келаётган “Флоренс” дастлаб бешинчи даражали довул бўлган. Кейинроқ унинг шиддати бироз пасайиб, иккинчи даражага тушган. Аммо бу ўзгариши мумкин.
 
Халқаро космик станция астронавтлари “Флоренс”нинг фазодан кўринишини суратга олишди.

Маълумот учун, тропик пўртана у билан келаётган шамол тезлиги соатига 62 километр тезликка етса, унга ном қўйилади. Довул Саффир Симпсон шкаласи бўйича биринчи даражали, деб эълон қилиниши учун ундаги шамол тезлиги соатига 120 километрга етиши керак.
 
Агар шамол тезлиги соатига 150 километрга етса, довул иккинчи даражали, деб белгиланади, 180 километр тезликда – учинчи даража, 210 километр тезликда – тўртинчи даража бўлади. Энг хавфлиси бешинчи даража бўлиб, бунинг учун шамол тезлиги соатига 250 километрдан ўтиши керак

Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!