АҚШ сенатори FaceApp дастури юзасидан Федерал тергов бюросига мактуб тайёрлади

АҚШ сенатори FaceApp дастури юзасидан Федерал тергов бюросига мактуб тайёрлади

АҚШ Конгресси сенатори Чак Шумер Россияда ишлаб чиқилган FaceApp дастури юзасидан Федерал тергов бюроси ва Федерал савдо комиссиясига мактуб тайёрлади. Сенатор фикрига кўра, бу дастур АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

Хатни сенатор Twitter-аккаунтида жойлаштирди.​

FaceApp фото-илова Россиянинг Wireless Lab компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу дастур ёрдамида нейрон технологиялари ёрдамида фото-суратларни ўзгартириши мумкин. Хусусан, суратда одамнинг соч турмагини, жинси, ёшини ўзгартириши мумкин. Дастур интернетда оммалашиб кетди – бутун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари қайта ишланган суратларни жойлаштиришмоқда. Улар орасида кўплаб машҳур одамлар ҳам кам эмас.

“FaceApp фойдаланувчиларнинг фотоларини ўзгартириш учун уларни ёш ёки кексайтириб кўрсатиш учун сунъий ақлдан фойланади. Бироқ, бу дастурдан фойдаланиш мақсадида одамлар компанияга ўзларининг шахсий фотосуратлари ва маълумотларини тақдим этиши зарур”, - дейилган Шумер мурожаатида.  

Унинг сўзларига кўра, бу дастурдан олинган барча фотосуратлар фойдаланувчининг рухсатисиз келгусида фойдаланилиши мумкин.

“FaceApp миллий хавфсизликка ва миллионлаб Америка фуқароларининг маълумотлари дахлсизлигига таҳдид солиши мумкин, - деб ёзган Шумер.

Шу ўринда Wireless Lab компанияси TechCrunch онлайн-порталга тушунтириш берди. Унда айтилишича, фақат расмда акс этган фойдаланувчи томонидан танланган фотосурат қайта ишлаш учун компания серверларига келиб тушади.

“Суратларнинг катта қисми 48 соат ичида серверлардан ўчирилади”, - дейилган Wireless Lab баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!