АҚШ Сенати Байденнинг рейтингини кўтарадиган қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Байденнинг рейтингини кўтарадиган қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенатидаги демократлар якшанба куни иқлим, соғлиқни сақлаш ва солиқ бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади ва оралиқ сайловлар олдидан Жо Байденнинг йирик ғалабасини таъминлади, деб ёзмоқда USA Today.

Сенат ифляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ушбу қонун лойиҳаси экологик тоза энергия ишлаб чиқариш, рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар нархини тушириш чора-тадбирлари ва йирик корпорациялар ҳам даромад солиғини тўлаши учун солиқларни қайта кўриб чиқиш бўйича ташаббуслар учун рекорд даражада маблағ сарфлашни назарда тутади.

Масалан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун қонун лойиҳаси 10 миллиард доллар миқдоридаги солиқ имтиёзларини кўзда тутмоқда. Бу пуллар электромобиллар, қуёш панеллари ва шамол турбиналари ишлаб чиқаришга сарфланади. Эектромобиль харид қилувчиларга 7,5 минг доллар миқдорида солиқ енгиллиги берилади. 9 миллиард доллар кам даромадли америкаликларнинг уйларини самарали модернизациялаш учун ажратилади.

Электромобиллар ишлаб чиқараётган заводларни қўллаб-қувватлашга ажратиладиган кредит ҳажми 20 миллиард долларни ташкил этмоқда. 20 миллиард доллар иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ёрдам сифатида фермерларга берилади. Шаҳар ва штатларга коммунал хизматларни экологик тоза электрга ўтказиш учун 30 миллиард доллар ажратилади.

АҚШда тиббиёт суғуртаси миллий дастури бўйича қонун лойиҳаси рецепт бўйича сотиладиган дори-дармонларнинг нархи бўйича келишиш имконини беради. Мазкур чора-тадбирларга маблағ жалб қилиш учун қонун лойиҳаси бўйича 15 фоизлик корпоратив солиқ белгиланади. Натижада қонун лойиҳаси юқорида келтириб ўтилган чораларга тахминан 739 миллиард доллар солиқ тушумларини жалб қилиш имкониятига эга бўлади. Конгресснинг Бюджет бошқармаси маълумотларига кўра, қонун федерал бюджетидаги танқисликни келгуси ўн йил давомида 102 миллиард долларга қисқартиради.

Энди қонун лойиҳаси овоз бериш учун демократлар томонидан назорат қилинаётган Вакиллар палатасига жўнатилади ва жума куни қабул қилиниши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!