АҚШ сайловларига хориждан туриб аралашувлар ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион доллар ваъда қилинди

АҚШ сайловларига хориждан туриб аралашувлар ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион доллар ваъда қилинди

АҚШ давлат департаменти мамлакатда бўлаётган сайловларга хориждан аралашувлар бўлаётгани ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион долларгача мукофот ваъда қилди.

АҚШ ташқи сиёсат идораси матбуот хизматининг пайшанба куни тарқатган хабарида шу ҳақда гап боради.

"Мукофот Америкада бўлаётган сайловларга билиб ёки билмай аралашган исталган хорижий шахс ёки хорижий ташкилотнинг кимлиги ва қаердалигини аниқлаш имконини берувчи хабарни етказган шахсга берилади", – дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Америка сайлов жараёнига хорижий аралашувнинг олдини олиш имконини берадиган маълумотни етказган шахс ҳам мукофотланади.

Америка ҳукумати аввал ҳам РФни АҚШ сайловларига ҳамда 2022 йил ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс оралиқ сайловларига таъсир қилишга уринишда айблаган эди. Ўз навбатида, Москва Оқ уйнинг бу каби айбловларини қатъий инкор этиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!