АҚШ Саудиянинг Қошиқчи бўйича баёнотини баҳолади

АҚШ Саудиянинг Қошиқчи бўйича баёнотини баҳолади

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг айтишича, Саудия Арабистони ҳукуматининг мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши бўйича иш якунлари юзасидан баёноти «яхши қадам» саналади. Вакилнинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.

Науэртнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Америка ҳукумати Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суриштирув якунларига доир Саудия ҳукумати баёнотини ўрганмоқда.

«Биз уларнинг (Саудия ҳукумати) баёнотини кўриб чиқмоқдамиз. Бу яхши биринчи қадам, тўғри йўналишдаги қадам бўлди», - деди Науэрт.

У қўшимча маълумотларни келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан беш нафар шахсга ўлим жазосини талаб қилгани хабар берилганди.

Бош прокуратура баёнотида айтилишича, журналистнинг жасади Саудиянинг Истанбулдаги Бош консулхонаси биносида бўлаклаб ташланган.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!