АҚШ Россияни фош қилувчи ҳисоботни чоп этди

АҚШ Россияни фош қилувчи ҳисоботни чоп этди

AҚШ Давлат департаменти Глобал иштирок маркази (GEC) томонидан тайёрланган "Россиядаги дезинформация-ташвиқот экотизимининг асослари" номли ҳисоботни нашр этди.

Aгентлик веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда "рус тарғиботи ва дезинформацияси" тизими тасвирланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тизим беш асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: "расмий ҳукумат алоқалари, давлат томонидан молиялаштириладиган глобал радиоэшиттириш, мавжуд ресурсларни етиштириш, ижтимоий медиадан қурол сифатида фойдаланиш ва кибер дезинформация". Ушбу каналларнинг барчаси Россия томонидан "сохта ҳикояларни яратиш ва мустаҳкамлаш" учун ишлатилганлиги таъкидланади.

Ҳисоботда таъкидланишича, "русча маълумотлар" уни доимий равишда "фош қилиш" билан шуғулланувчи GECнинг қаршиликларига дуч келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!