АҚШ Россияга ядровий зарба бериш бўйича машғулот ўтказди

АҚШ Россияга ядровий зарба бериш бўйича машғулот ўтказди

Унинг сўзларига кўра, "сценарий Россия билан уруш олиб бораётган Европадаги воқеалар ривожи ва Россиянинг НАТО мамлакатлари ҳудудидаги объектга кичик қувватли ядро қуролини қўллашини ўз ичига олган".

АҚШда Россия Европага нисбатан ядро қуроли қўллаганидан кейин унга жавоб зарбаси берилиши ифодаланган ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Пентагон вакили брифингда маълум қилди.

"Биз кичикроқ машғулот ўтказдик", - дейилади брифинг стенограммасида.

Унинг сўзларига кўра, "сценарий Россия билан уруш олиб бораётган Европадаги воқеалар ривожи ва Россиянинг НАТО мамлакатлари ҳудудидаги объектга кичик қувватли ядро қуролини қўллашини ўз ичига олган".

"Сўнгра қандай жавоб бериш борасида мудофаа вазири ва президент билан суҳбат ўтказилади", - деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ чекланган жавоб қайтаради. 

"Улар бизга кичик қувватли ядро қуроли билан ҳужум қилади. Машғулот вақтида биз ҳам ядро қуролидан фойдаланиб жавоб қайтардик", - деди у.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!