АҚШ Россияга қарши махсус ҳужжат тайёрламоқда

АҚШ Россияга қарши махсус ҳужжат тайёрламоқда

Яқин кунларда Қўшма Штатлар Сенатининг разведка қўмитаси 2016 йилги Америка сайлов кампаниясига Москва аралашуви ҳақидаги ўзининг махус ҳисоботини тайёрлаш ва уни эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Твиттерда қўмита раҳбари Ричард Бёрр маълум қилди.

Яқин келажакда қўмита ходимлари барча текширув материалларини тўплайди ва Россиянинг АҚШ сайловларига аралашишга уринишлари ҳақидаги ҳисоботни чоп этади , - дейди Бёрр.

Бундан ташқари, у АҚШ Адлия вазирлиги махсус прокурори Роберт Мюллернинг ҳисоботидан сенаторларга қўшимча маълумот тақдим этишини айтди. Улар АҚШ разведкасининг манбалари ва усулларини таҳдид қилмасдан имкон қадар кўпроқ ҳисобот тақдим этишлари керак , деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!