АҚШ Россия, Хитой ва Эронни сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айблади

АҚШ Россия, Хитой ва Эронни сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айблади

Россия, Эрон ва Хитой АҚШдаги президент сайловларига таъсир ўтказишга уринишди.

Бу ҳақда АҚШнинг Разведка ва хавфсизлик миллий маркази директори Уильям Эванина маълум қилди, деб хабар бермоқда “The Washington Post”.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳар куни Россия, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг разведка маълумотларини кузатган.

«...ва мен таҳдидни кўрдим. Ишонаманки, ушбу учала давлат ҳам аралашишга қизиқиш билдирган ва бизнинг сайловларимизга таъсир ўтказишга уринишган», демоқда Эванина.

Шунингдек, у Россия сайловлар билан боғлиқ таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринда эканлигини, аммо ХХР ҳам ўз ўйинини кўрсатаётганини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!