АҚШ Россия компанияларига санкциялар киритди

АҚШ Россия компанияларига санкциялар киритди

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон санкциялар киритаётган Россия компаниялари ва жисмоний шахслари рўйхатини эълон қилди, деб ёзади «Дождь».

Рўйхатга Вагнер хусусий ҳарбий компанияси, «Оборонлогистика», Гагарин номидаги авиазавод, «Интернет-тадқиқотлар агентлиги» ҳам кирди.

Жисмоний шахслар орасидан Россия Қуролли кучлари Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игорь Коробов, шунингдек, миллиардер Евгений Пригожин жой олди.

Давлат котиби Майк Помпеонинг қайд этишича, рўйхат «Россиянинг мудофаа ва разведка секторлари доирасида фаолият юритувчи» 33 та банддан иборат. Улар CAATSA («Америка душманларига санкциялар орқали қаршилик кўрсатиш тўғрисида») қонунига тушган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!