АҚШ расмийси Украинага тинчлик эвазига ҳудудининг 20 фоизини Россияга беришни таклиф қилди

АҚШ расмийси Украинага тинчлик эвазига ҳудудининг 20 фоизини Россияга беришни таклиф қилди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Киевга тинчлик келишуви эвазига Украина ҳудудининг қарийб 20 фоизини Россия томонига беришни таклиф қилди, деб ёзади Neue Zürcher Zeitungco номи ошкор этилмаган юқори мартабали манбаларга таяниб.

NZZ хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден январь ойи ўрталарида Марказий разведка бошқармаси раҳбарига ушбу таклиф билан Москва ва Киевга мурожаат қилишни буюрган. Нашрнинг ёзишича, иккала томон ҳам бу вариантдан бош тортган.

Фақат Бернс миссияси муваффақиятсизликка учраганидан кейин Байден Украинани Abrams танклари билан таъминлашга қарор қилди, деб ёзади NZZ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!