АҚШ раҳбари Исроил бош вазири билан суҳбат пайтида уйқуга кетди

АҚШ раҳбари Исроил бош вазири билан суҳбат пайтида уйқуга кетди

AҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Нафтали Беннетт билан ўтказилган матбуот анжуманида ухлаб қолди. Бу ҳақда Middle East нашри хабар бермоқда.

Байден ва Беннет ўртасида музокаралар AҚШда бўлиб ўтмоқда. Матбуот анжуманида Исроил ҳукумати раҳбари Aмерика ва Исроил халқлари дўстлигининг янги босқичи ҳақида гапирди. Бу вақтда AҚШ раҳбари кўзларини юмиб, олдида ҳаракатсиз ўтирди.

CNN мухбири Дэниел Дэйл AҚШнинг ухлаб ётган президенти ҳақидаги хабарни твиттерда "бемаънилик" деб атади. Унинг сўзларига кўра, Байден нафақат уйғоқ бўлган, балки суҳбатдошга "дарҳол жавоб қайтарган".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!