​АҚШ қарз ботқоғига ботиб бормоқда

​АҚШ қарз ботқоғига ботиб бормоқда

АҚШ молия вазирлиги маълумотларига кўра, Америка давлат қарзлари тарихда илк бор 22 триллион доллардан ошган.

Қайд этилишича, бугунги кунда давлат қарзлари миқдори умумий ҳисобда 22,012 триллион долларни ташкил этмоқда.

ЎзА нинг ёзишича, Дональд Трамп Президентлиги муддатида АҚШ давлат қарзлари катта суръатларда ўсиб бормоқда. Нашр айни ҳолатга сабаб сифатида Америкада ўтган йилда ўтказилган солиқ ислоҳоти ва мудофаа харажатларининг ошиб бораётганини кўрсатган.

Аввалроқ, 2018 молиявий йилида АҚШ бюджет дефицити 17 фоизга ошиб, 779 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинган эди. Прогнозларга кўра, ушбу кўрсаткич 2020 молиявий йилида триллион долларга етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!