AҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистонни саммитга таклиф қилиш зарур эмас деб ҳисоблади

AҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистонни саммитга  таклиф қилиш зарур эмас деб ҳисоблади

AҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон ва бир қатор МДҲ давлатларини Демократия саммитига таклиф қилишни зарур деб ҳисобламади.

AҚШ Давлат департаменти “Демократия саммити”га таклиф этилган 110 давлат рўйхатини эълон қилди. У 9-10 декабр кунлари виртуал форматда бўлиб ўтади, деб хабар беради “Интерфакс”.

Рўйхатга Россия, Хитой, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон киритилмаган. Венгриядан ташқари барча Европа Иттифоқи давлатлари таклиф этилади. AҚШнинг НAТОдаги иттифоқчиси Туркия ҳам чақирилмади. Бироқ, Байден маъмурияти Полша, Ҳиндистон ва Филиппинни таклиф қилди.

Қайд этилганидек, саммит AҚШ президенти Жо Байден ташаббуси билан ўтказилди. Унга мамлакатлар раҳбарларидан ташқари фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари таклиф этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!