АҚШ президенти Жаҳон банкини Хитойга кредит беришни тўхтатишга чақирмоқда

АҚШ президенти Жаҳон банкини Хитойга кредит беришни тўхтатишга чақирмоқда

Америка давлати раҳбари Дональд Трамп Жаҳон банки Пекинга кредит бермаслиги керак, деб ҳисоблайди, чунки Хитой расмийлари, унинг фикрича, ҳеч қандай маблағга муҳтож эмас.

"Нима учун Жаҳон банки Хитойга қарз бермоқда? Хитойда етарлича пул бор ва агар пул етарли бўлмаса, уни яратадилар. Буни тўхтатиш керак!" - деди Америка етакчиси ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун шу ҳафта бошида АҚШ Савдо вазирлиги раҳбари Уилбур Росс “Fox News” телеканалига берган интервьюсида агар томонлар 15 декабргача савдо битими бўйича келишувга эриша олмасалар, АҚШ Хитойдан олинадиган бир қатор товарлар божларини кўтаришни режалаштираётганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!